АсосийJamiyat

Ўтган ой Ўзбекистондаги энг иссиқ июнь бешлигига кирди

'Ўтган ой Ўзбекистондаги энг иссиқ июнь бешлигига кирди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 2024 йилнинг июнь ойи Ўзбекистонда қандай бўлгани ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, XXI асрдаги кўпгина июнь ойлари каби, бу йилнинг июнь ойи ҳам иссиқ бўлди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1-2,5 даражага кўп бўлди. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 2024 йил июнь ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди.

Тошкентда ўтган июнь ойи 2021 ва 2023 йилларнинг июнь ойларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади, улар меъёрдан 2,8-3,2 даражага иссиқроқ бўлди. Ой давомида ҳарорат фони деярли текис бўлиши қайд этилди. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида июнь ойида максимал ҳарорат асосан 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-41 даража атрофида бўлди.

Энг иссиқ об-ҳаво 27—28 июнь кунлари кузатилди. Ушбу кунларда ҳарорат 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилди. Бу июнь ойи учун энг юқори ҳарорат қийматлари эмас. Июнь ойидаги максимал ҳаво ҳарорати рекордлари 42-44 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражани ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар