АсосийЖАМИЯТ

Маош 1300 доллардан бошланади

'Маош 1300 доллардан бошланади'ning rasmi

Маош 1300 доллардан бошланади

'Маош 1300 доллардан бошланади'ning rasmi

Ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Соҳалар:

− ғишт терувчи (каменщик) - 1300$;
− ташқи қоплама монтажчиси (монтажник навесных фасадов) - 1300$;
− алюминий ромларни ўрнатиш (установщик алюминиевых оконных рам) - 1300$.

Номзодлар учун талаблар:

Ғишт терувчи:

- Метал конструкциялар учун ғишт териш тажрибаси;

- Пойдевор, юк кўтарувчи девор ва бўлаклар, устун, камар, тонозларни қуриш малакаси;

- конструкциялар учун префабрик темир-бетон элементларини бирлаштириш;

- рус тилини билиш.

Ташқи қоплама монтажчиси:

- фасад керамикаси - ламенам, алюминий-пластмасса композит материаллар билан ишлаш тажрибаси;

- рус тилини билиш.

Алюминий ромлар ўрнатиш мутахассиси

- Дурадгорлик соҳасида тажриба;

- Дераза ва ойна ўрнатиш тажрибаси;

- рус тилини билиш.

Умумий талаблар:

- оилали, 25-35 ёшдаги эркаклар;

- судланмаган;

- соҳада камида 5 йиллик тажриба.

Иш берувчи ҳисобидан:

- Яшаш жойи;

- Авиачипта;

- Иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш;

- Озиқ-овқат.

Фуқаро ҳисобидан:

- Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун;

- виза тўлови.

Рўйхатдан ўтиш (ғишт терувчи);
Рўйхатдан ўтиш (ташқи қоплама монтажчиси);
Рўйхатдан ўтиш (алюминий ромларни ўрнатиш мутахассиси)

7 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар