АсосийЖамият
480

Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади

Президентнинг "Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

'Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади'ning rasmi

“Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 21:51

    6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди

    Бу ҳақда 2024 йилда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш учун амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

    '2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш  қоидаларини бузганлар сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:56

    2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлар сони очиқланди

    Уларнинг 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    'Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:43

    Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

    Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида спортчиларга муваффақият тилади.

    'Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:30

    Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди

    Солиқ қўмитаси раиси “чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас” дея болага миннатдорчилик билдирганди.

    '“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 18:22

    “Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”

    Расул Кушербаев “Чорвоқ”да скутерларни чеклашни таклиф қилмоқда.

    'Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият22.07.2024 17:06

    Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди

    Махсус комиссия Маданият вазирининг хатти-ҳаракатларида ноқонунийлик аломатларини аниқламаган.