АсосийЖамият
325

Нега электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланяпти?

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга тушунтириш берди.

'Нега электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланяпти?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи истеъмолчининг фикрича, Ўзбекистон Республикасининг тегишли қарорига асосан белгиланган 1000 кВт.соатга етмаган электр энергияси истеъмоли учун 1350 соъмдан тўлов ҳисобланган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг эслатишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали кун якуни билан, яъни соат 00:00 да истеъмол қилинган кўрсаткичларни тизимга юборади, ўз навбатида, биллинг тизими ҳисоблагич кўрсаткичларини сутка давомида истеъмолчиларнинг ҳисоб рақамига ёзиб олиб,  ҳисоб-китобларни амалга оширади.

- Янги ой бошланганлиги сабабли ўтган ойнинг охирги кунидаги бир кунлик истеъмол янги ойга қўшилади ва ўтган ойда истеъмол 200 кВт.соатдан ошганлиги сабабли кейинги кўрсаткичлар 900 сўм ҳамда ундан юқори белгиланган тарифларда ҳисоблаб кўрсатилади. 

Истеъмолчиларда шубҳа уйғотаётган электр энергияси миқдори ҳақидаги маълумотлар ўтган ойнинг охирги бир кунлик ҳисоб-китоби эканлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Шу ўринда истеъмолчиларга мазкур тизимда барча функциялар рақамлаштирилганлиги ҳамда инсон омили иштирок этмаслигини эслатган ҳолда, ҳисоблагичлардаги ҳар бир кўрсаткичлар аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинишини маълум қиламиз, - дейилади расмий муносабатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар