АсосийЖамият
220

НАТО давлатлари Украинага бешта янги ҳаво мудофаа тизимини тақдим этади

АҚШ, Италия, Нидерландия, Руминия ва Украинанинг қўшма баёнотига кўра, Киев яна бешта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини олади.

'НАТО давлатлари Украинага бешта янги ҳаво мудофаа тизимини тақдим этади'ning rasmi

АҚШ, Италия, Нидерландия, Руминия ва Украинанинг қўшма баёнотига кўра, Киев яна бешта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини олади. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

"Биз Киевга Россиянинг давом этаётган тажовузидан, жумладан, Украина шаҳарлари, тинч аҳоли ва муҳим инфратузилма объектларига атайлаб қилинаётган ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа учун қўшимча имкониятлар тақдим этиш ниятидамиз", — деди АҚШ президенти Жо Байден Вашингтонда НАТО саммити очилишида сўзлаган нутқида.

Режага мувофиқ, Украина АҚШ, Германия ва Руминиядан тўртта Patriot тизимини, Нидерландия ва бошқа ҳамкорлардан ушбу тизимлар учун бутловчи қисмларни, шунингдек, Италиядан битта SAMP/Т тизимини олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар