АсосийЖамият
329

Санэпидем қўмита мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди

Компютер техникаларини харид қилишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

'Санэпидем қўмита мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан компютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунда товарларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори миқдорни ташкил этганда тендер ўтказилиши белгиланган бўлса-да, Қўмита мансабдор шахслари тендер савдоларини ўтказмаслик мақсадида қонун талабларига зид равишда харидлар ҳажмини қисмларга бўлиш орқали ауцион савдоларини ўтказган. 

Шунингдек, ғолиб деб топилган корхоналардан ҳужжатларда кўрсатилган параметрларга нисбатан қуйи даражадаги ноутбуклар 158 млн сўмга, бошқа компютер жиҳозлари 243 млн сўмга қиммат нархларда харид қилинган.

Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар