АсосийЖамият
281

Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади

Куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида  Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 40-42° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар