АсосийЖамият
425

Тошкентда ярим тунда содир бўлган ЙТҲ сабаб минглаб хонадон газдан узилиб қолди

Яшнобод туманидаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган.

'Тошкентда ярим тунда содир бўлган ЙТҲ сабаб минглаб хонадон газдан узилиб қолди'ning rasmi

11 июль куни соат 02:15 да рўй берган ЙТҲ оқибатида Яшнобод тумани “Гўзал” МФЙдаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар қилди.

Натижада Яшнобод туманидаги қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти авария бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.

Аҳоли истеъмолчилари: “Гўзал” МФЙдаги 70 та ерли хонадон;

“Олмос” МФЙ 58 та кўп қаватли уйлардаги 2436 та хонадон;

“Қалқон” МФЙ 40 та кўп қаватли уйлардаги 3200 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 10 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар