АсосийЖамият

87 маротаба қоидани бузган "BMW IX" ҳайдовчисидан жарима ундирилди

У 65 млн. сўм миқдорда жарима тўлаган

'87 маротаба қоидани бузган "BMW IX"  ҳайдовчисидан жарима ундирилди'ning rasmi

"BMW IX" ҳайдовчиси 87 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 65 млн. сўм тўлади. Бу ҳақда МИБ darakchi.uz'га хабар берди.

Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан, қарздор фуқаро В.Б.дан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси 1 ва 3-қисмлари ва бошқа моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир этиб, йўл чизиғи талабларига риоя этмаганлиги, тезлик чегараланган жойда қоидаларга амал қилмай, бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани сабабли, 87 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган фуқарога нисбатан жами 65 млн. сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд. 

Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Х.Хазратқулов иш юритувига берилган бўлиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг  23-моддасига асосан қўзғатилган.

Ўз вақтида тўланмаган жарималар сони 87 тага ошиб, фуқаро содир қилган қоидабузарлиги сабабли, маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаб бормаган. Оқибатда, қонун талаби асосидаги муддатлар ўтиб, қарорлар Бюро органларига келиб тушган. Қарздор бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай қарз суммаларини қопламаганидан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Фуқарога тегишли бўлган  "BMW IX" хатланиши жараёнида қарздордан 65 млн. сўм миқдоридаги маъмурий жарималар ундирилиб, давлат фойдасига йўналтирилди.

Бошқа янгиликлар