АсосийЖамият

Ортиқча тўлов ҳисоблаган "Тошкент шаҳар сув таъминоти"га қарши иш қўзғатилди

Ҳисобланган ортиқча тўлов 75 млн сўмга яқин маблағни ташкил этади.

'Ортиқча тўлов ҳисоблаган "Тошкент шаҳар сув таъминоти"га қарши иш қўзғатилди'ning rasmi

“UZCARLSBERG” МЧЖ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “Tошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ устидан арз қилди. 

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Tошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ ва “UZCARLSBERG” МЧЖ ўртасида “Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқириш тўғрисида”ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган.

Унга кўра, “UZCARLSBERG” МЧЖга чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун сув ҳажми 68 % коэффициент қўлланиши белгиланган. Бироқ, “Tошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ томонидан “UZCARLSBERG” МЧЖга 76 % коэффицент қўлланилганлиги натижасида 75 млн сўмга яқин ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан “Tошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга нисбатан  “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси (табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш ман этилади) талабларини бузганлик аломатлари мавжуд деб белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар