АсосийЖиноят

Урганч давлат университети декани 2,5 млн. сўмлик қопқонга тушди

У "талабгор"ни ижодий имтиҳондан 2600 АҚШ долларига ўтказиб қўймоқчи бўлган.

'Урганч давлат университети декани 2,5 млн. сўмлик қопқонга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч давлат университети декани 2,5 млн. сўмлик қопқонга тушди. Бу ҳақида ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Декан Гурлан туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киришда бўладиган ижодий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2600 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бўлим бошлиғи Боғот туманида яшовчи фуқарога танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириши учун йўлланма олиб бериш ва амалий имтиҳонда кўмаклашиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

    Бошқа янгиликлар