АсосийЖамият

Ўзбекистонда 6 ойда 1 752 гектар ер майдони талон-торож қилингани аниқланди

Прокуратура органлари томонидан бу бўйича 961 та жиноят иши қўзғатилган.

'Ўзбекистонда 6 ойда 1 752 гектар ер майдони талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

Бу ҳақида бугун Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтказилган ҳайъат мажлисида маълум қилинди. 

Унда прокуратура органларининг жорий йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Бош прокурор ўтган давр мобайнида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма - бир тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг 6 ойида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 102 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 1,8 трлн. сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, 

  • Қарийб 8 минг нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 15 минг нафардан ортиғига муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилган.
  • Бюджет тушумлари прогнози ижроси юзасидан кундалик назорат ўрнатилиб, 84,2 трлн. сўмлик режа 85,7 трлн. сўмга ёки 102 фоизга бажарилиши ҳамда бюджетга қўшимча 9,6 трлн. сўмлик тушумлар туширилган.
  • Ёқилғи - энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қарийб 50 мингта рейд тадбирлари давомида, 48 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилиб, 217 млрд. сўм зарар ундирилган.
  • Давлат дастурларига киритилган 140 та объектнинг ўз муддатида фойдаланишга топширилиши, 2,4 трлн. сўм маблағлар тежалиши таъминланган.
  • Ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланган 1 442 гектар ер майдонлари захирасига қайтарилиб, 1 752 гектар ер майдонларини талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 961 та жиноят иши қўзғатилган.
  • Аҳолни қийнаётган 137 мингта мурожаат бевосита прокуратурада ҳал этилган ва қарийб 30 минг нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.
  • Прокуратуранинг электрон ахборот тизимида 35 дан ортиқ янги дастур ишга туширилиб, бошқа идораларнинг 100 дан зиёд тизимига интеграция қилинган.

Ҳайъат мажлисида масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Барча ходимлар хотиржамликка берилмасдан, юклатилган вазифаларни тўлақонли ва сўзсиз ижро этишлари, ташаббускор ва фидойи бўлишлари шартлиги қатъий белгиланди.

Муҳокама натижасига кўра, фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга тегишли чоралар кўрилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:39

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Скутер ва Spark тўқнашиши сабабли икки нафар шахс жароҳат олган.

    'Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 19:06

    Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади

    Дастур сунъий интеллектга асосланган бўлиб, тиббий кўрик пайтида шифокор нутқини автоматик баёнлаштиради.

    'Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 18:24

    Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?

    Санэпидқўмита бу ҳақда хабар берди.

    'Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 16:10

    Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади

    АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (ДВ) яъни Green Card’га ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилишини айтди.

    'Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 12:30

    Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди

    У фуқарони ишга жойлаштириш ваъдаси эвазига 1000 доллар талаб қилган.

    'Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 10:50

    Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди

    Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар ортидан 76 млрд сўм зарар етказилган.