АсосийЖамият

“Қайта алоқанинг сирли мижози”

70 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг "Ишонч телефон"ларига қўнғироқлар жавобсиз қолдирилган.

'“Қайта алоқанинг сирли мижози”'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирлари ўтказиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг (Call-марказ) фаолияти самарадорлигини ўрганди.

Натижада, қуйидаги 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ташкил этилгани, хусусан, қўнғироқлар жавобсиз қолдирилганлиги аниқланди:

1. Қашқадарё вилояти – 11 та туман ва шаҳар;

2. Андижон вилояти – 10 та;

3. Тошкент вилояти – 8 та;

4. Фарғона вилояти – 7 та;

5. Хоразм вилояти – 7 та; 

6. Наманган вилояти – 6 та; 

7. Самарқанд вилояти – 4 та;

8. Сурхондарё вилояти – 4 та; 

9. Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;

10. Тошкент шаҳри – 3 та;

11. Бухоро вилояти – 2 та;

12. Сирдарё вилояти – 2 та;

13. Жиззах вилояти – 1 та;

14. Навоий вилояти – 1 та.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида 9 та туман ва шаҳар ҳокимликлари (Асака, Хива, Ўрта Чирчиқ, Ҳовос, Узун, Сариосиё туманлари ва Бухоро, Навоий, Бекобод шаҳарлари ҳокимликлари) расмий веб-сайтларида уларга тегишли бўлган ишонч телефонлари эълон қилинмагани аниқланди.

Қоровулбозор, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайти ишчи ҳолатда эмаслиги маълум бўлди. 

Фориш, Томди, Паркент, Сўх, Қораўзак, Хўжайли туманлари ва Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимликларининг телефон рақамларига қўнғироқ қилинганда, масъул ходимлар томонидан оғзаки мурожаат қолдириш имконияти мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

Юқоридагиларга кўра, йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида ушбу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тақдимномалар киритилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 23:17

    Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

    Бугун давлат раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.

    'Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 21:28

    'Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:52

    Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди

    Улардан бири мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали жиноят содир этганликда айбланган 13 йилга қамалган.

    'Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:06

    Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди

    Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:55

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

    Илҳом Алиев орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

    'Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:53

    Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

    У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.