АсосийЖамият

Жамоат транспорти учун янги техникалар харид қилинади

Транспорт вазири ЕТТБ делегацияси билан учрашувда Нукус ва Наманган шаҳарлари учун электробуслар ҳамда Самарқанд шаҳри учун трамвай харид қилиш масалаларини муҳокама қилди.

'Жамоат транспорти учун янги техникалар харид қилинади'ning rasmi

Кеча, 19-июль куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Европа тикланиш ва тараққиёт банки  Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича директори Хусейн Озхан бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимиз транспорт тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди. 

Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” пуллик автомобиль йўлининг техник-иқтисодий асосини якунлаш ҳамда Самарқанд шаҳри учун электробусларни харид қилиш лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар Нукус ва Наманган шаҳарлари учун электробуслар ҳамда Самарқанд шаҳри учун трамвай харид қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашди. 

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 14:39

Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда

Ўзбекистон молия бозорига исломий молиялаштириш тизими кириб келмоқда.

'“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 12:39

“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда

Бугунги кунда пойтахимиз ҳамда Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан юқори бўлиши ҳолатларига саноатнинг ўсиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш, транспорт воситалари сонининг кўпайиши, табиий омиллар ва назоратнинг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

'Доллар курси тушди'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 12:34

Доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 08:38

NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади

Мазкур миссияда “Ingenuity” туридаги робот вертолётлар ҳам етказиб берилади.

'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 07:42

Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

'Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди'ning rasmi

Жамият 25.03.2026 06:58

Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди

Мамлакат бўйлаб 272 та масжидга махсус огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Тизим 6,5 миллион аҳолини қамраб олади ва алоқа ёки электр узилганда ҳам ишлайди.