АсосийЖамият

Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда +43°С иссиқ бўлади

"Ўзгидромет" 22-25 июл кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

'Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда +43°С иссиқ бўлади'ning rasmi

Қайд этилишича, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда маҳаллий хусуситга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати 36-39о атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41о гача бўлади.

Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат 2-3о га кўтарилиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво 38-41о гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43о гача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 Пойтахтимизда эса бу ҳафта ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳарорат 36-38о бўлади, сўнг иш ҳафтасининг охиригача 39-41о гача аста-секин кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар