АсосийЖамият

“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”

Расул Кушербаев “Чорвоқ”да скутерларни чеклашни таклиф қилмоқда.

'“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”'ning rasmi

“Чорвоқ” да фуқаро сув устида скутер бошқарувини йўқотиб одамлар ўлимига сабаб бўлгани хабар қилгандик. 

Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизлик натижаси, дейиш мумкин — қайд этди Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

"Афсуски, асосан ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган Чорвоқ сув омборидаги сув захираларига нисбатан салбий муносабат сабаб сувни ифлослантирувчи бензин ва мойда ҳаракатланувчи сузиш аппаратлари(скутер)дан фойдаланиш тўхтамаяпти. 

Бу ўз ўрнида пойтахт ва вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув захираларининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Камига бугунгидек, одамлар ўлими билан боғлиқ ходисаларга ҳам олиб келмоқда. 

Бугунги фожеа учун масъулият ва жавобгарлик тўлиқ "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигида. Назоратсизлик ва масъулиятсизлик шу оқибатга олиб келган.

Шу боис, экология вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси қуйидагиларни таклиф этади:

Биринчидан, Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги моторли қайиқ, скутер ва сувни ислослантирувчи бошқа сузувчи аппаратлардан фойдаланишни таъқиқлаш ва фақат электрли сузиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш;

Иккинчидан, Чорвоқ сув омбори ҳудудидан фойдаланаётган барча сузувчи аппаратларни инвентаризациядан ўтказиб, фаолияти қонунийлигини ўрганиш;

Учинчидан, Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги барча сувни ифлослантирувчи аппаратлардан фойдаланиш чекланиб, атроф тартибга келтирилгунга қадар, сув омбори сувида сузиш ва дам олиш хизматлари кўрсатишга қарши мораторий жорий этиш. 

Тўртинчидан, Чорвоқ сув омбори ва атрофини экологик тоза сақлаш учун ташриф буюрувчилар белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги, сувни ислослантирганлиги учун жарима миқдорларини энг камида 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан кам бўлмаган суммага қадар ошириш.

Тозаликка риоя қилмаган тадбиркорлик субъектларини ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;

Бешинчидан, Чорвоқ сув омбори ва унинг атрофини экологик тоза алоҳида мақомли назорат ҳудудига айлантириш.

Ушбу чоралар атроф муҳитни экологик тоза сақлаш билан бирга, аҳолини барқарор тоза ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилади", дейди Р.Кушербаев.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли кўтарилади'ning rasmi

Жамият 24.12.2024 07:56

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли кўтарилади

Айрим жойларига туман тушиши мумкин.

'Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади'ning rasmi

Жамият 23.12.2024 21:31

Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имкониятларни ишга солиш, инвестицияни кўпайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

'Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади'ning rasmi

Жамият 23.12.2024 21:18

Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

Жамият 23.12.2024 15:53

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

'Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди'ning rasmi

Жамият 23.12.2024 15:33

Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

'1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади'ning rasmi

Жамият 23.12.2024 15:11

1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўз бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.