АсосийЖамият

Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди

Солиқ қўмитаси раиси “чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас” дея болага миннатдорчилик билдирганди.

'Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди'ning rasmi

Гулистонда 20 июль куни дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган 12 ёшли болага тарсаки туширгани ҳақида хабар берилгандик.

Дўкон сотувчиси З.А.нинг ғайриқонуний ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилганди. 

22 июль куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилиб, З.А.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Маълумот учун, бугун Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев харид чеки сўраб, сотувчининг қўпол муносабатига дуч келган 12 ёшли Қўчқоров Шаҳбоз Фаррух ўғли билан шахсан учрашиб, унга миннатдорлик билдирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар