АсосийЖамият

Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими янада оширилади

1 сентябрдан туроператорларга туристларни олиб келишда молиявий имконият яратилади.

'Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими янада оширилади'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади. 

Бунда:

- белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

- кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 14:22

    Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Ишчиларнинг вақтинчалик яшаш уйи ёниб кетган ва у ердан 6 эркакнинг жасади топилган.

    'Солиқ текширувларида 13 417,1 млрд сўмлик тафовутлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 14:12

    Солиқ текширувларида 13 417,1 млрд сўмлик тафовутлар аниқланди

    11 ойда 26,3 мингта солиқ тўловчига нисбатан камерал солиқ текширувлари ўтказилган.

    'Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 14:02

    Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлгани айтилмоқда

    Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    'Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 13:53

    Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

    Тез кунларда пойтахт аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида китоб дўкони ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

    'Рақобат қўмитаси уй-жой сотиб олувчиларни шартномалар тузишдаги хавфлардан огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 13:18

    Рақобат қўмитаси уй-жой сотиб олувчиларни шартномалар тузишдаги хавфлардан огоҳлантирди

    Кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ 1700 га яқин мурожаат келиб тушган, 129 та корхонанинг шартномаларида қатор қоидабузарликлар, жумладан, лойиҳаларни топшириш муддати белгиланмагани аниқланган.

    'Хитойда оғир вазиятда қолган 11 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 10:26

    Хитойда оғир вазиятда қолган 11 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    Фуқаролар Хитойда вақтинча истиқомат қилиб келган.