АсосийДунё

Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

Иш ҳаққи 2300-2700 еврони ташкил қилади.

'Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонликлар турли йўналишларда Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, агентлик ва Германиядаги ҳамкор ташкилот томонидан қуйидаги талабларга мос келувчи фуқаролар ишга таклиф қилинади:

Талаблар:

  • ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираси дипломига эга;
  • немис тилини камида B1 даражада билиш;
  • камида 1 йиллик меҳнат стажи;
  • 18-45 ёш.

Афзалликлари:

  • иш ҳақи 2300-2700 евро (брутто);
  • ҳафтада 5 иш куни;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар.

Тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун Ausbildung:

  • тиббиёт ва кексаларни парваришлаш соҳасига қизиқиш;
  • 11 йиллик таълимни якунлаган бўлиш;
  • немис тилини B2 даражада билиш;
  • 3 йиллик касбий таълимни якунлаб, белгиланган клиникада ишлаш мажбуриятини олиш;
  • ёш чегараси 16-35 ёш.

Афзалликлари:

  • стипендия 1100-1400 евро (brutto);
  • ҳафтада 6 кун ўқиш ва амалиёт;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • касбий таълимдан кейин кафолатланган иш жойи.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар