АсосийЖамият

Фарғонада ота 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади

Фуқарога нисбатан чет элга чиқиш бўйича қўйилган чеклов бекор қилинди.

'Фарғонада ота 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади'ning rasmi

Тошлоқда ота четга чиқиш учун олдиндан алимент пуллари тўлаб беради. Бу ҳақда МИБ darakchi.uz'га хабар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Г.У. фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор У.Х. ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 421-моддасига асосан, карздор У.Х.га Ўзбекистон Республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан 14.03.2023 йили чеклов ўрнатилган.

Шунинг оқибатида қарздор жорий йилнинг июль ойида Бюронинг Тошлоқ туман бўлимига келиб, Ўзбекистон  Республикадан ташқарига чиқишга зарурати борлигини билдирган.

Шунда, бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунда қарздор ота Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунги 808-сонли қарори асосан ўзи томонидан келгусида тўланиши лозим бўлган 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган.

Шу муносабат билан, Фуқаролик ишлари бўйича  Марғилон туман суди томонидан 2024 йили июль ойида қарздор отага алимент пулларини олдиндан тўлашга рухсат берилган ва қарздор томонидан жами 3.000 АҚШ доллари алимент пуллари тўлаб берилган ва Бюронинг Тошлоқ бўлими томонидан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов вақтинчалик бекор қилинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар