АсосийЖамият

Сардор Раҳимхоннинг питонга дуч келиши пиар бўлиб чиқди

“Вақф” фонди раҳбари ўринбосари дуч келган буғма илон видео олиш учун олиб келингани фош бўлди.

'Сардор Раҳимхоннинг питонга дуч келиши пиар бўлиб чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари Сардор Раҳимхон борган уйдан бўғма илон чиққани акс этган видеолавҳалар тарқалган эди.

Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилинишича, видеодаги илон “Косонсой дорбозлари” номли хусусий ҳайвонот боғига тегишли. 

Ҳайвонот боғи директори буғма илон видео олиш учун олиб кетилгани, кўп ўтмай қайтариб берилганини айтган. Ушбу илон сунъий боқилиши натижасида одамларга ўргатилган, ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаган.

Маълумот учун, Экология вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.

Бунда ёввойи ҳайвонлардан цирк томошаларида фойдаланиш, жамоат жойларида олиб юриш ва сайр қилдириш, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш, ҳайвонлардан фойдаланган ҳолда фото ва видеотасвирларга тушириш, телекўрсатувларда ва бошқа тадбирларда ҳайвонларни намойиш этиш мақсадида олиб бориш ёки бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек, сотиш, совға қилишни тақиқлаш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар