АсосийЖамият

Самарқандда ноёб дарахтлар қурилиш фирмасининг қурбони бўлди

150 ўринли бино қуриш ишларини олиб бораётган фирма томонидан 31 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган.

'Самарқандда ноёб дарахтлар қурилиш фирмасининг қурбони бўлди'ning rasmi

Самарқандда қурилиш фирмаси 31 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳар "Боғимайдон" МФЙда жойлашган 16-боғча ҳудудида қўшимча 150 ўринли бино қуриш ва ҳудудда қайта қурилиш ишларини олиб бораётган “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан 31 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган.

Олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб ташланиши оқибатида табиатга 260 620 000 сўм зарар етказгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар