АсосийЖиноят

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини жуда қаттиқ калтаклади

Ҳоким ёрдамчиси вақтинчалик лавозимидан озод этилди.

'Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини жуда қаттиқ калтаклади'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчисининг онаси қаттиқ калтаклагани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Жорий йилнинг 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирида 65 ёшли М.И. калтаклангани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати darakchi.uz'га маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББнинг таъкидлашича, айни дамда кекса аёлнинг калтакланишига айнан ким сабабчи бўлганлиги аниқланмаган. Жабрланувчининг ўзи ўғлига эмас, келинига қарши кўрсатма бермоқда.

Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатини оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Тергов давом этмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси тергов якунига қадар ўз вазифасидан четлаштирилганини маълум қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Фарғонада қарйиб 700 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилинди'ning rasmi

Жиноят 09.04.2025 03:59

Фарғонада қарйиб 700 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

'Терговдан кейин вафот этган фермернинг ўлим сабаби аниқланди'ning rasmi

Жиноят 03.04.2025 16:20

Терговдан кейин вафот этган фермернинг ўлим сабаби аниқланди

У Сурхондарёда ўлдирилиб кетилган аёл ва унинг боласига оид иш доирасида терговга жалб қилинган бўлган.

'Тошкентда чет эллик фуқародан 70 минг АҚШ доллар пора олган ҳокимлик ходими ушланди'ning rasmi

Жиноят 02.04.2025 06:48

Тошкентда чет эллик фуқародан 70 минг АҚШ доллар пора олган ҳокимлик ходими ушланди

Шунингдек, Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида бир қатор мансабдорлар пора билан қўлга тушди.

'Нукусда 1,8 млрд сўмлик табиий газни ўмарган МЧЖ масъуллари ушланди'ning rasmi

Жиноят 02.04.2025 04:37

Нукусда 1,8 млрд сўмлик табиий газни ўмарган МЧЖ масъуллари ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

'Суд раиси тадбиркорни ўз автомашинасини сотиб олишга мажбур қилгани айтилмоқда'ning rasmi

Жиноят 01.04.2025 13:30

Суд раиси тадбиркорни ўз автомашинасини сотиб олишга мажбур қилгани айтилмоқда

Судьялар олий кенгаши унга нисбатан хизмат текшируви бошлади

'Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди'ning rasmi

Жиноят 31.03.2025 11:20

Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

У Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.