АсосийЖамият

Деновдаги хонадонга бўри келиб қолди

Фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлаган.

'Деновдаги хонадонга бўри келиб қолди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат келиб тушди.

sliderЎрганишлар натижасида бўри Денов тумани “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани аниқланган.

Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилган ва “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар