АсосийЖамият

Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Унда “Буюк аждодлар мероси-III Ренессанс даври асоси” VIII Халқаро конгрессини юксак савияда ўтказиш чора тадбирлари муҳокама этилди.

'Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

Илмий кенгаш аъзолари, маҳаллий эксперт ва мутахассислар иштирок этаётган йиғилишда марказ музейи консепцияси ва экспозицияни янги мазмун билан бойитиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Буюк аждодлар мероси-III Ренессанс пойдевори” мавзусида республика олимлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари Форуми бўлиб ўтган ва унда 500 дан зиёд олимлар, соҳа мутахассислари марказ музейи экспозициясини янги мазмун билан бойитишга доир 600 дан зиёд таклифлар берган эди. Унда Форум доирасида берилган илмий асосланган таклиф ва хулосаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” муҳокама этилди. 

Йиғилишда ЎзР ФА Шарқшунослик институти директори, т.ф.д., профессор Баҳром Абдуҳалимов, ЎзР ФА Астрономия институти директори, академик Шуҳрат Эгамбердиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, т.ф.д., профессор Жаннат Исмоилова сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Шунингдек, жорий йилнинг 23-27 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Буюк аждодлар мероси-III Ренессанс даври асоси” VIII Халқаро конгрессини юксак савияда ўтказиш чора тадбирлари муҳокама этилди.

    Бошқа янгиликлар