Шантаж йўли билан товламачилик қилиш ҳолати содир бўлди дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, яқинда бир эркак товламачилик ва таҳдидлар йўли билан қизнинг фотосуратини ахборот сайтларидан бирига "фирибгар" ёзуви остида чиқариб юбориш билан тахдид қилиб, расмларини интернет тармоғи орқали тарқатиш билан қўрқитиб ундан 7 миллион 500 минг сўм пул маблағларини талаб қилган.
Жабрланувчи 29 ёшли Гулхаё А. Миробод тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уни қўрқитиш йўли билан пул талаб қила бошлаган 37 ёшли Фаррух X.гa нисбатан чора кўришни сўраган.
Аёлнинг аризасига асосан, гумонланувчи пулни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.