Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди. Қайд этилишича, шу куни жала ва дўл ёғиб ўтган. Бунинг натижасида:
- Фарғона тумани “Шоҳимардон” МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
- Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да жала ёмғир ва дўл ёғиши натижасида 4-5 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган. Шунингдек, йўл четида турган 2 та автомобиль атрофи қисман қум-шағал билан қопланган.
- Фарғона тумани “Ёрдон” МФЙ ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Сел оқимлари натижасидан фуқаролар ўртасида жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган хабар бермоқда. Ҳозирда туман ФВДT хизматлари куч ва воситаларини жалб этган ҳолда махсус техникалар ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.