АсосийЖамият

Андижонда 11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетди

Йигит Фарғона каналига чўмилишга борган бўлган.

'Андижонда 11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 июль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида мактаб ўқувчиси каналда оқиб кетди. 

Маълум бўлишича, шу куни соат 14:30 лар атрофида тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси дўстлари билан Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтувчи қисмига чўмилишга борган. Йигит сувга тушган вақтида чўкиб кетган.

"Қутқарувчилар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар томонидан ҳозирча маълумот берилмади",– дейилади хабарда..

    Бошқа янгиликлар