Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Анҳор" паркида "лента шоу" ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш натижасида паркдаги "Амфитеатр"да "лента-шоу" уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши, "осмондан ленталар ёғилиши" эса эътиборни жалб қилиш учун айтилганлиги маълум бўлди.
Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди.
"Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган "лента-шоу" бекор қилинди. Қолаверса, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчирилди",- дейилади хабарда.