АсосийДунё

Тожикистонда аёлларга ҳижоб киймаслик тавсия қилинмоқда

Тожикистон Уламолар кенгаши миллий либосга оид махсус фатво чиқарди.

'Тожикистонда аёлларга ҳижоб киймаслик тавсия қилинмоқда'ning rasmi

Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши миллий либосга оид махсус фатво чиқарди. Унда айтилишича, тожик миллий либослари “ҳанафийлик талабларига тўлиқ мос келади”, шу боис мамлакат аҳолисига “маълум мақсадларда тарғиб қилинадиган маданият ва динга ёт” кийимларни кийишдан сақланиш тавсия этилади. 

Уламолар кенгашининг ёзишича, сўнгги пайтларда тожик миллий либослари мусулмонлар ҳижоби меъёрларига мувофиқлиги борасида тортишувлар авж олгани ва “асоссиз” даъволар пайдо бўлганлиги сабабли, бошқарма ушбу масала бўйича фатво чиқаришга қарор қилган. 

Ҳижобдан ташқари аёлларга тор, шаффоф, қора ёки очиқ кийим кийиш тавсия этилмайди.

“Ислом динининг кийим кийишнинг ўзига хос қоидалари бор, лекин кесими ва рангига ҳеч қандай чеклов қўймайди, шунинг учун динимизда миллий рангдаги кийим кийиш жоиз.

Аммо динимиз нуқтаи назаридан фарз бўлмагани, миллий хусусиятларимиз ва географик шароитимизга тўғри келмаслиги сабабли аёлларга қора кийим кийиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, тор ёки очиқ кийим киймаслик керак”, - дейилади фатвода.

Фатвода эркаклар кийими ҳақида ҳам шундай дейилган: “эркакларнинг танаси киндикдан тиззагача ёпилган бўлиши керак”.

Фатво 5 банддан иборат. Юқоридагилардан ташқари, ислом шариати ва ҳанафийлик ҳаракати қоидаларига кўра, аёллар кийими тожиклар асрлар давомида кийиб келган рўмол, кўйлак ва шимлардан иборат эканлиги ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат президенти Имомали Раҳмон март ойида мусулмон аёлларнинг бошини ёпадиган рўмол ўрашини “ёт маданиятга тақлид қилиш” деб атаган эди. Давлат раҳбари руҳонийларга бир ой ичида “бу масала бўйича ўз фикрини аниқлаш”ни топширди, бироқ қарор ҳозирча қабул қилинди.

Тожикистонда бир ой аввал, 2024 йил июнида “миллий маданиятга ёт” кийимлар тақиқланган эди. Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга Имомали Раҳмоннинг ўзи киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 14:27

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда

    Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

    'Россияда болаларни жинсий зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 14:01

    'Трамп Харрис билан бўладиган навбатдаги дебатдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 10:00

    Трамп Харрис билан бўладиган навбатдаги дебатдан бош тортди

    Собиқ президент аввалги дебатда ғолиб чиққанини айтиб, рақиби билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилган.

    '"Толибонʼʼ афғон аёлларига яна тақиқ қўйди'ning rasmi

    Дунё12.09.2024 22:11

    "Толибонʼʼ афғон аёлларига яна тақиқ қўйди

    Бу сафарги тақиқ савдо-сотиқ билан боғлиқ.

    'Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия махсус хизматлари учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё12.09.2024 18:01

    Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия махсус хизматлари учрашуви бўлиб ўтди

    ДХХ раиси Абдусалом Азизов Иброҳим Қалин раҳбарлигидаги Туркия Миллий разведка ташкилоти делегациясини қабул қилди.

    'Туркий давлатлар вакиллари ягона алифбога келишиб олди'ning rasmi

    Дунё12.09.2024 17:13

    Туркий давлатлар вакиллари ягона алифбога келишиб олди

    У лотин алифбосига асосланган ва 34 та ҳарфни ўз ичига олади.