АсосийЖамият

Meta, Google ва Apple ... Ярим йилда хорижий компаниялар Ўзбекистонга 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.

'Meta, Google ва Apple ... Ярим йилда хорижий компаниялар Ўзбекистонга 48,4 млрд сўм солиқ тўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024-йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Тўланган солиқларнинг 95,1 %и электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta - 18,4 млрд сўм;
  • Google - 12,9 млрд сўм;
  • Apple- 9,8 млрд сўм;
  • Вooking.соm - 1,1 млрд сўм;
  • Amazon - 949,2 млн сўм;
  • Zoom - 696,6 млн сўм;
  • Netflix - 666 млн сўм
  • Xsolla  - 652,1 млн сўм;
  • Хсолла - 449,3 млн сўм;
  • Adobe  - 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

    Бошқа янгиликлар