АсосийЖамият

Сирдарёда 21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди

Сайхунобод туман судида фермер хўжалиги раҳбари ва унинг икки шерикгига ҳукм ўқилди.

'Сирдарёда 21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Сирдарёда 21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақида Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Сайхунобод туман судида “Б. Х.” фермер хўжалиги раҳбари М.А., унинг шериклари А.А. ва K.Z.гa ҳукм ўқилди.

Фермер шериклари билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йилнинг декабр ва 2024 йилнинг январ ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборган. Натижада табиатга 1 миллиард 459 миллион 144 минг сўм зарар етказилган. 

Суд қарори билан дарахт кушандаларидан табиатга етказилган зарар ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳар бир судланувчига 2 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Экология вазирлиги ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик қонунга кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар