АсосийЖамият

Самарқандда содир бўлган ЙТҲида 3 киши вафот этди

Ҳодиса натижасида бир ҳайдовчи ва йўловчи оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган.

'Самарқандда содир бўлган ЙТҲида 3 киши вафот этди'ning rasmi

Самарқандда содир бўлган ЙТҲ натижасида 3 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фожеа бугун соат 12:30ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.

2003 йилда туғилган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси "Ургут-Ғўс" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль билан тўқнашган. 

Ҳодиса натижасида "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар "Damas" йўловчилари ва "Cabalt" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар