АсосийСиёсат

Ўзбекистон – Хитой: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугуни ва истиқболлари муҳокама қилинди

'Ўзбекистон – Хитой: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугуни ва истиқболлари муҳокама қилинди'ning rasmi

Инсон ҳуқуқлари бўйича  Ўзбекистон  Республикаси  Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал трендлар ва минтақавий хусусиятлар: Ўзбекистон-Хитой назарияси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очди ва олиб борди.

А.Саидов қайд этганидек, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарлари биргаликда олиб бораётган истиқболли стратегик ҳамкорлик сиёсати туфайли кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги ва янада юқори босқичларга кўтарилди.

Тадбирда Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти доимий қўмитаси раиси ўринбосари Цзян Цзяньго ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь кириш сўзи билан иштирок этди.

Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти директори профессор Мао ЖунхиангГлобаллашув шароитида инсон ҳуқуқлари халқаро муносабатлар омили сифатида: Хитой тажрибаси” мавзуида маъруза қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Асқар Ғофуровнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти” ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг устувор мақсадлари” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Сўзга чиққанлар томонидан мазкур давра суҳбатидан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Хитой ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама тажриба алмашиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб глобал тенденциялари ва минтақавий жиҳатларини муҳокама қилиш, ҳар икки мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолатини яхшилашга қаратилган қўшма стратегия ва ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишларида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораётганига эътибор қаратилди. Мамлакатларимиз минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда хитойлик меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлар, шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари тўғрисида атрофлича ахборот тақдим этилди. Янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Қизғин мунозараларга бой, самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Ушбу мулоқотлар инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини чуқурлаштиришда муҳим амалий аҳамият касб этишига ишонч билдирилди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Академиялари, Тошкент Давлат юридик университети, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларвакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди. Тадбирда давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва нодавлат ташкилотлардан  жами 40 дан ортиқ эксперт қатнашди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46

    'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2024 21:07

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:48

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

    Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.