АсосийЖиноят

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб қўйди

Эркак кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай касалхонада вафот этган.

'Қашқадарёда 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳолат Шаҳрисабз шаҳрида 21 июль соат 10:00 ларда содир бўлган. 2004 йилда туғилган А.С. 17 июль куни тоғаси билан жанжаллашиб қолган. Ўшанда тоғаси уни уриб, ота-онасини ҳақорат қилганлиги ёдига тушиб қолган. Оқибатда 1984 йилда туғилган тоғасини иккала елка бўйинларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

А.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. А.С. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар