Буюк Британиянинг Саутпорт шаҳрида болалар клубига пичоқ билан ҳужум қилинганидан сўнг тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда "Anadolu Agency" хабар берди.
Ўнг экстремистлар келтириб чиқарган тартибсизликлар вақтида 39 нафар полициячи жароҳат олди. Улардан 27 нафари шифохонада, деб хабар берди минтақавий тез ёрдам хизмати. Полиция маълумотларига кўра, зобитларнинг суяклари синган, мияси чайқалган ва бошқа жароҳатлар олган. Норозилик муносабати билан полиция бир кун давомида гумондорларни қидириш ва ҳибсга олиш учун кенгайтирилган ваколатларга эга бўлди.
Тартибсизликлар болалар рақс студиясига пичоқ билан ҳужум уюштирилгани ва уч қиз ҳалок бўлганидан кейинги кун бошланган. Қоидабузарлар маҳаллий масжид ва полиция ходимларига ғиштлар отган, машиналар ва чиқинди қутиларини ёқиб юборган. Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликда асосан ўта ўнг исломофоб “Инглиз мудофаа лигаси” гуруҳи аъзолари қатнашмоқда.
Ҳужум Hart Space Studious биносида, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун йога ва рақс бўйича мастер-класс ўтказилаётганда содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди.
Қўшни Бэнкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли йигит ҳужум қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Полициянинг айтишича, у ёлғиз ҳаракат қилган ва ҳужум терроризм билан боғлиқ эмас. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчи Британияда туғилганини билдирди.