АсосийЖамият

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка тушиб кетди

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

'Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка тушиб кетди'ning rasmi

Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Ҳодиса 31 июль куни соат 16:00 ларда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 242 километрида юз берган. Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Matiz ва юк машинаси жарликка тушиб кетган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида ҳар икки автомобилни чуқурликдан олиб чиқиб, вазият оқибатларини бартараф этган.

Ҳозирда тегишли ташкилот ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Долларнинг расмий курси пастлади'ning rasmi

Жамият Бугун 11:00

Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

'Сирдарёдаги клиника 2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

Жамият Бугун 10:25

'1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади'ning rasmi

Жамият Бугун 09:30

1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади

Қолган транспорт воситалари бундан мустасно.

'Тошкентда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Жамият Бугун 05:29

Тошкентда дўкон ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олиндими?'ning rasmi

Жамият Бугун 04:02

Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олиндими?

Мазкур ҳолатга Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.

'Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди'ning rasmi

Жамият 07.04.2025 15:58

Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди

Учрашув Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди.