Ўзбекистонда нечта маданият ва истироҳат боғлари бор? Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикамизда фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони 129 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 9 та
— Андижон вилояти – 19 та
— Бухоро вилояти – 7 та
— Жиззах вилояти – 2 та
— Қашқадарё вилояти – 7 та
— Навоий вилояти – 9 та
— Наманган вилояти – 5 та
— Самарқанд вилояти – 4 та
— Сурхондарё вилояти – 15 та
— Сирдарё вилояти – 2 та
— Тошкент вилояти – 3 та
— Фарғона вилояти – 9 та
— Хоразм вилояти – 15 та
— Тошкент шаҳри – 23 тани ташкил этади.