АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Андижонда 19 туп тут дарахтини қўпориш табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар прокуратурага юборилади.

'Андижонда 19 туп тут дарахтини қўпориш табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди'ning rasmi

Андижон вилоятида фермер хўжалиги ишчиси томонидан 19 туп тут дарахти қўпориб ташланди. Ҳодиса оқибатида табиатга етказилган зарар 1,5 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тут дарахтлари қўпориб ташлангани акс этган видео тарқалганидан сўнг, ҳолат Экология бошқармаси ва Экология полицияси ходимлари томонидан ўрганилган.

Текширув давомида дарахтлар «Baxt Imkon Rivoji» фермер хўжалиги ҳудудида унинг ишчиси томонидан қўпориб ташлангани аниқланган. Жами 19 туп тут дарахти нобуд қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат натижасида табиатга 1,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳодиса юзасидан тўпланган ҳужжатлар дарахтларни қўпориб ташлаш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар