АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Олмаотадаги ёнғин қурбонлари бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади Нукусга юборилди

Шунингдек, ёнғиндан омон қолган яна икки ўзбекистонлик ҳам ватанга қайтарилди.

'Олмаотадаги ёнғин қурбонлари бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади Нукусга юборилди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юз берган ёнғинда ҳаётдан кўз юмган икки нафар ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келиш учун юборилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Олмаотанинг Бостандиқ туманидаги барак типидаги турар жой биносида ёнғин чиққан эди. Фожиа оқибатида беш киши ҳалок бўлган, улар орасида Ўзбекистоннинг Т.И. ва К.Е. исмли фуқаролари ҳам бор.

Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш жараёнида Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ҳамкорлик қилган. Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳаллий ҳокимлик ҳамда полиция билан биргаликда ташкилий масалалар ҳал этилган.

29 ноябрь куни икки фуқаронинг жасади Олмаота аэропортидан Нукусга жўнатилган.

Шунингдек, ёнғиндан омон қолган яна икки нафар ўзбекистонликка ҳам ёрдам берилган. Ҳодиса пайтида уларнинг паспортлари ёниб кетгани боис, Бош консулхона ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштирган. Миграция агентлиги эса авиачипталар харид қилинишига кўмаклашган.

    Бошқа янгиликлар