АсосийЖамият

Чет тили ўқитувчиларидан бу йил ҳам тил сертификати сўралмайдиган бўлди

B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига яна бир йил муддат берилади.

'Чет тили ўқитувчиларидан бу йил ҳам тил сертификати сўралмайдиган бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz'га маълум қилди.

Ҳукуматнинг 2021 йил 19 майдаги қарори билан 2024/2025-ўқув йилигача Ўзбекистондаги мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Яъни мазкур талабни бажара олмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ёки B2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишга қабул қилинмаслиги кўрсатилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талаб муддатини бир йилга узайтирди. Эндиликда мактабларнинг хорижий тил ўқитувчиларига камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талабини 2025/2026 ўқув йилига қадар узайтирилди.

Шу билан бирга, 2024/2025 ўқув йилида мазкур турдаги сертификати бўлмаган педагогларга ўқув йили охиригача сертификат олиш талаби қўйилди. Бу бўйича барча чет тили ўқитувчилари огоҳлантирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар