АсосийЖамият

“Тоштурма”даги махбуслар вақтида сув берилмаётганидан нолишмоқда

Камералардаги меъёридан ортиқ маҳбуслар, тиббий хизматнинг талаб даражасида эмаслиги эътирозларга сабаб бўлган.

'“Тоштурма”даги махбуслар вақтида сув берилмаётганидан нолишмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда ўз саҳифасида ёзиб қолдирган адвокат Абдумалик Абдуллаев Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)ни зудлик билан юқоридаги ҳолатларни ўрганишга чақирмоқда.

 Адвокат халқ тилида "Тоштурма" номи билан танилган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар иссиқ  кунларда муассасада сув таъминотида жиддий узилишлар бўлаётганлигидан, хусусан суткасига атига 4-6 соат давомида сув берилаётганлигидан оммавий норозилик кайфияти юзага келганлигини қайд этган.

Шунингдек, камераларда белгиланган меъёрдан ортиқ маҳбуслар сақланишига йўл қўйилаётганлиги, маҳбусларнинг соғлиғи борасида етарлича қайғурилмаётгани, тиббий хизмат талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги ҳам норозиликлар кўламини янада кучайтираётгани жиддий эътиборни талаб этади.

    Бошқа янгиликлар