Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг қайта алоқа тизими самарадорлиги даражасини баҳолаш мақсадида "Қайта алоқанинг сирли мижози" тадбирлари ташкил этилди.
Агентлик Матбуот хизматининг darakchi.uz га маълум қилишича, республиканинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг фаолияти самарадорлиги ўрганилган.
Натижада, 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ташкил этилгани аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида ушбу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар киритилди.