АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ислом цивилизацияси маркази “Инсон фахри” миллий мукофотининг “Юрт фахри” номинациясида ғолиб бўлди

2026 йил 26 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида бўлиб ўтган “Инсон фахри” миллий мукофотининг II тақдирлаш маросимида Ислом цивилизацияси маркази “Юрт фахри” номинациясида ғолиб деб топилди.

'Ислом цивилизацияси маркази “Инсон фахри” миллий мукофотининг “Юрт фахри” номинациясида ғолиб бўлди'ning rasmi

Марказ 2026 йилда дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи сифатида эътироф этилган.

Ислом цивилизацияси маркази мустақил Ўзбекистоннинг энг йирик маданий ва илмий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Унда тарих, илм-фан ва Марказий Осиё буюк мутафаккирларининг мероси жамланган.

Марказни барпо этишда меъморлар, тарихчилар, олимлар, реставраторлар ва бошқа мутахассислар меҳнат қилган.

“Инсон фахри” миллий мукофоти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, меҳр-шафқат, жасорат, фидойилик ва фаол фуқаролик позициясини намоён этган инсонларни эътироф этиш мақсадида берилади.

2026 йилги мукофот 10 та номинация бўйича топширилди.

    Бошқа янгиликлар