Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Унга кўра, профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2024 йилнинг 5-10 август кунлари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси консуллик бўлими фуқароларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.