Ўзбекистонда бу йил ҳам мактаб ўқувчилари учун мажбурий форма жорий этилмаслиги, қатъий талаб қўйилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ, ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинган.
Унга кўра, мактаб ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ушбу ички Низомларида белгиланган. Ушбу талаб мактаб формаларининг мажбурий жорий этилмаслигини англатмайди.