АсосийДунё

Ўзбекистонликлар Беларус заводига ишга таклиф қилинмоқда

Иш ҳақи 720 долларни ташкил қилади.

'Ўзбекистонликлар Беларус заводига ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари Беларуснинг “Belavtomaz” автомобиль ишлаб чиқариш заводига ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, иш тури автомобилсозлик. Иш ҳақи 2370 Беларус рубли (720 АҚШ доллари) (солиқлар тўлангандан кейин). Иш вақти 5 кун, 8 соатдан.

Авиачипта, ётоқхона, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома иш берувчи ҳисобидан. Овқатланиш харажатлари эса ишчи томонидан қопланиши керак.

Талаблар:

 • 18 – 45 ёш;

 • 1 йиллик тажриба;

 • рус тилини суҳбат даражасида билиш;

 • судланмаган;

 • Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

Маълумотларга кўра, One ID орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар танловларга жалб қилинади.

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

5 август соат 11:00 да Сирдарё вилояти:

Гулистон шаҳри Хондамир кўчаси 49-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

67 225-55-59.

Бухоро вилояти соат 12:00 да:

Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 13-уй.

“Ишга марҳамат” мономаркази биноси 2-қавати.

65 226-56-99, 93 966-99-59.

Қорақалпоғистон Республикаси соат 14:00 да:

Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси 64а-уй. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биноси.

Мўлжал: Ата-ана клиника рўпараси.

55 102-53-32, 55 102-53-34.

Самарқанд вилояти соат 16:00 да:

Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар қўргони, Нарпай кўчаси 7б уй, “Ишга марҳамат” мономаркази.

66 233-24-00, 66 233-53-00.

Хоразм вилояти 6 август соат 11:00 да:

Урганч шаҳри Байналминалчи кўчаси 6-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

62 229-19-96.

Жиззах вилояти соат 12:00 да:

Жиззах шаҳри Жиззахлик МФЙ Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 44-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси 1-қавати. Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.

72 223-90-66, 72 223-90-65.

Қашқадарё вилояти соат 14:00 да:

Қарши шаҳри А.Навоий кўчаси 70А-уй. “Ишга марҳамат”мономаркази биноси. Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.

55 403-12-82

Бошқа янгиликлар