Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар қилди.
Бектемир тумани (соат 09:00 дан 17:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:
- "Олтинтопган" МФЙдаги 322 та ерли хонадон;
- "Забардаст" МФЙдаги 45 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:
- "Хўжа Учқун" МФЙ Марказий кўчасидаги 45 та ерли хонадон.
Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:
- "Маданият" МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1851 та хонадон;
- "Халқобод" МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 1189 та хонадон;
- "Бирдамлик" МФЙ Қўйлиқ 6-мавзесидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1483 та хонадон;
- "Шукрона" МФЙ Қўйлиқ 7-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйлардаги 641 та хонадон;
- У.Маҳмудов кўчасидаги 210 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 32 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.