Москвадаги аҳоли тураржой биносида портлаш содир бўлди. Фавқулодда ҳолат пойтахт ғарбида Фили-Давидково ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ҳодисанинг айрим тафсилотлари ҳақида хабар берди.
Москвадаги аҳоли тураржой биносида портлаш содир бўлгани ва бир киши жабрлангани маълум қилинди.
Артамонов кўчасида, турар-жой биносининг иккинчи қаватидаги хонадонда портлаш эшитилди. Бир киши жароҳат олган. Яна бир киши ҳалок бўлган.
"Москва шаҳар газ идорасига кўра, бу газ портлаши эмас. Ҳодисанинг бошқа тафсилотларни ҳақида ҳозирча қўшимча маълумотлар очиқланмади",– дейилади хабарда.