АсосийДунё

Россияда ўзбекистонлик эркак аёлни пичоқлаб ўлдирди

У маст ҳолатда марҳуманинг орқасидан 23 марта пичоқ урган.

'Россияда ўзбекистонлик эркак аёлни пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Айни пайтда Россияда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан суд иши бошланган. 

У жиноятни ўтган йилнинг 20 ноябр куни Димитровград шаҳрида, Димитрова кўчасидаги уйнинг кираверишида содир этган. Ўзбекистонлик эркак маст ҳолатда марҳуманинг орқасидан  23 марта пичоқ урган.

Шундан сўнг у аёлга тегишли мулкларни олиб, ғойиб бўлган. Аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Уйнинг кириш жойига ўрнатилган кузатув камералари қотилни фош этган.

Мигрантнинг яшаш жойида тинтув ўтказиш чоғида унинг жабрланувчидан ўғирлаб кетган ашёлари ҳам топилган. 

    Бошқа янгиликлар